©2018 Учебные документы
Рады что Вы стали частью нашего образовательного сообщества.

III БОБ. БОСМА НАШРЛАРНИНГ ЭЛЕКТРОН ШАКЛЛАРИ ВА ОНЛАЙН НАШРЛАР РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЗАМОНАВИЙ КЎРИНИШЛАРИ


III БОБ. БОСМА НАШРЛАРНИНГ ЭЛЕКТРОН ШАКЛЛАРИ ВА ОНЛАЙН НАШРЛАР РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЗАМОНАВИЙ КЎРИНИШЛАРИ

1. Онлайн нашрлар контексти ва уларга қўйиладигн талаблар

Хусусиятларидан қатъий назар ОАВ фаолиятидаги асосий мақсад - коммуникацион маконда ахборот етказиб бериш вазифаси ўзгармай қолади. Шунингдек, қуйидаги журналистик хусусиятларга эга бўлиши:

- ижтимоий воқеликларни ва журналистнинг ижодий «мени»ни акс эттириши;

- ахборот манбаси мақомини олиши;

- у ёки бу коммуникация воситаларини яратади;

- халқаро ва маҳаллий журналистик уюшмалари томонидан қабул қилинган қоида ва меъёрларга риоя қилиш;

Бугунги кунда ёшларнинг 90 фоизи ахборот, маълумот, куйинки, топширикларни бажариш жараёнида интернетга мурожаат килмокдалар. Шу маънода глобал маконнинг имкониятлари ва ўзига хосликларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Интернетдаги медиани таснифлашда М.М.Лукина интернет тармоғидаги ОАВни қуйидаги уч гуруҳга бўлиб ўрганишни таклиф этади: «клонлар», «гибритлар» ва «оригиналлар».1

Мамлакатимизда интернет тармоғи орқали гиперматн кўринишдаги ижтимоий аҳамиятга эга ахборотларни тарқатиш манбаларини шартли равишда уч гуруҳга ажратиш мумкин. Кипермаконда яратилган ва фақат шу маконда витуал кўринишда мавжуд интернет нашрлари ва анъанавий газеталарнинг электрон шакллари.

Интернетга илк кириб келгани ҳам айнан «клонлар» анъанавий ОАВнинг электрон шакллари ҳисобланади.

«Клонлар» эски типдаги контектнинг янги кўринишдаги ифодаси бўлиб, тўлақонли интернет ОАВ ҳисоблаш қийин.

Мисол сифатида «Халқ сўзи», «Народное слово», «Ҳуррият» ва бошқа бир қатор анъанавий нашрларни келтириш мумкин.

Эски ОАВ асосий негизларидан фойдаланса ҳам ахборот потенциали ва кадрлар ресурслари , мустақил фаолияти, мунтазам равишда янгиланиб туриши ҳисобига энг юқори даражали Интернет ОАВ бу «Гибридлар»дир.

Улар ўз аждодларидан жуда тезкор ва ўзгачалиги билан фарқ қилса уларни эски контентини сақлаб қолган.

Анъанавий ва янгича ОАВ хусусиятларини бирлаштирган ҳолда фаолият юритаётган «Даракчи», ва «Uzbekistan today» газеталари сайтларини мисол қилиш мумкин.

Ниҳоят, «оригинал ОАВ» – бу фақат Интернетда яратилган ва ахборотларни Интернет учун ишлаб чиқариш, сақлаш ва тарқатишда тармоқ хусусиятларидан фойдаланадиган, бошқа аналоглари йўқ бўлган Интернет медиадир. Бу янги турдаги медиа ҳисобланиб, мисол сифатида «Kun.uz», «Daryo.uz», «Gazeta.uz» онлайн нашрларини келтиришимиз мумкин.

Юқорида келтирилган классификация айни ишни очиб беришда муҳим ўрин тутади. Онлайн журналистика – маҳсулотларнинг илгариги ифода услуби ва янгиликларни янгилашдаги йуқори тезлик, cўз ва суратларнинг, босма ва визуаль типдаги контентнинг тўқнашувидир.

Интернетдаги ижтимоий ахборотлар соҳасини ўрганиш ва шакллантириш ва онлайн журналистиканинг ривожланиш истиқболлари тадқиқ этишда муҳим саналади.

Айнан шу йўналиш кўпчилик мутахассиларни кўпроқ қизиқтиб, диққатини тортмоқда бу масала даражада жамиятни ахборот билан таъминлаш муаммоси билан боғлиқ.

Бунга сабаб, кўпчилик ҳоллларда жамиятни ахборотлаштириш, шунингдек янги тармоқ технологияларини ривожлантириш жараёни тўлоқонли технологик ва моҳиятига кўра чуқур ижтимоий жараёндир.

Шу сабабли, биз А.Ратикова таклиф қилганидек ахборот билан таъминлашдек глобал жараён хусусиятларини квалификациялашни унга комплекс ижтимоий-технологик революция сифатида қарашимиз ўринлидир.

Ўтказилган тадқиқот таҳлиллари айни хулосаларга олиб келди: чет эл ва мамлакатимиз адабиётида кўп янги масс-медиа, шунингдек интернетда онлайн нашрлар юзага келиши ва ривожланишини очиб берадиган бир қатор нуқтаи назарлар кўп миқдорда ва қизиқарли маълумотлар учрайди.

Бироқ айни вақтда «Ўзнет»даги онлайн нашрлар ҳолати, шунингдек Ўзбекистондаги онлайн журналистика етарлича ўрганилмаган, тадқиқотимизда айни нашрлар мисолида таҳлил, классификация қилишга ва етакчи нашрлари билан таққослаб ўрганишга ҳаракат қилдик.

Мамлакатимизда интернет журналистикасини ўрганаётган мутахассислар электрон нашрларни икки турга бўлишади:



  1. Босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг версиялари (www.marifat.uz, www.mtrk.uz, www.grand.uz);

  2. Соф интеренет-нашрлар: анъанавий ОАВда ўз оригиналига эга бўлмаган ахборот хизматлари ва порталлар1. Масалан, www.kun.uz, www.kun.uz, www.UzDaily.uz, www.gazeta.uz ва бошқалар.

  3. (Баъзи манбаларда учинчи тур сифатида тармоқдаги электрон ваколатхоналар – қонун чиқарувчи органлар, давлат тизимлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳаракатлар, партиялар ва бошқаларнинг веб-сайтлари ва порталлари (www.gov.uz) киритилади).

Мазкур бўлинишга кўра, биринчи тур-анъанавий ОАВнинг электрон версияларида оригиналнинг тузилиши ва мазмуни акс этади, иккинчи тур эса Интернет – ОАВ интерфаол ва мультимедиа муҳитига мос равишда ўз тузилмаларини қурган ва индивидуал медиа стратегияларини ишлаб чиққан электрон нашр ҳисобланади. Бугунги кунда ўзбек онлайн-журналистикаси авҳолини қониқарли деб бўлмайди. Тўлақонли маънодаги журналистикагача ҳали жуда кўп қилинадиган ишлар бор. Умуман олганда, бу соҳанинг охирига ҳали ҳеч ким етиб бормаган. Ўзбекистон интернет маконида ўзбекча онлайн-нашрлар сони жуда кам, борлари ҳам ҳаддан ташқари расмий, ўқиш қийин бўлган манбалар ҳисобланади.

Контент эса асосан таржима орвали тўлдирилади. Асосан русча, кунда-кунора инглизча манбалардан таржимала бериб борилади. Ачинарлиси, баъзан Ўзбекистон давлат органлари (масалан, ТИВ) ахборотларидан таржима қилиб берилади. Шунингдек, француз, араб ва бошқа тиллардан ҳам таржималар – аслида рус ёки инглиз тилидан таржималар жойлаштириб борилади .

Kun.uz интернет нашри мисолида ўрганадиган бўлсак, контентнинг ўзига хослигини бу ҳар бир хабарда манба борлигидир. Манбага жонли ҳавола (hyperlink) берилган. Kun.uz да асосан ЎзА, Туркистон-пресс, Халқ сўзи ва бошқа ўзбекча газеталарнинг сайтлари, Daryo.Uz (ва онда-сонда ўзбекчада шов-шувли ёзадиган ҳамма ўзбекча сайтлар), вазирлик, идора ва ташкилотларнинг ўзбекча ахборотларидан маъба кўрсатилиб (копи-паст) хабарлар берилади.

Ҳар бир хабарда манба кўсатиш, гиперматнлардан фойдаланиш тажрибасини Россиянинг оммабоп интернет нашри “lenta.ru” фаолиятида ўзига хос ўрин тутади.

“Kun.uz” да ва бошқа ўзбекча нашрларда (русчаларида эмас) контент тўрт хил йўл билан шакллантирилади. Умуман олганда, ҳозир бутун дунёда шундай:

1) Таржима

2) Копи-паст (манба кўрсатиб кўчириш)

3) Ижтимоий тармоқлар (ОАВга айланаётган пабликлар)

4) Эксклюзивлар (камёб ҳодиса)

“Лента.ру” нашрининг энг яхши анъаналари бири – ахборотда қайсидир саволлар очиқ қолган бўлса, ўша савол очиқ қолгани ҳақида хабар берилади – “фалон нарса дейилган, лекин қандай бўлгани ҳақида маълумот берилмаган”.

Рақамларга эътибор берсак, “Kun.uz” нашрида шу кунгача Ўзбекистон ва жаҳон ҳаётига оид 6,5 мингта материал эълон қилинган.

Сайтга 2012 йил январидан бери ташриф буюрган ташрифчилар сони 3,36 миллиондан ошган, улар томонидан 11 миллиондан ортиқ саҳифа кўрилган.



“Kun.uz ” нашри ўз фаолиятини дастлаб лотин ёзувида бошлаган. 2012 йил кузида Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги кирилл алифбосидаги вариантини ишга туширди. ЎзА кейин, “Kun.uz” ҳам лотин ёзувини ташлаб, кирилл ёзувига ўтди.

• Лотин ёзувида фаолиятини бошлаган “Daryo.uz” нашри 2014 йил баҳорида кириллча версияни (авто-транслитерация) йўлга қўйди.

Интернет ─ жанр ҳақидаги тушунчаларни ўзгартириб юборяпти. Баъзи жанрлар ўз хусусиятларини йўқотиши, жанрлар қоришиб кетиши, аудитория эҳтиёжи, талабидан келиб чиқиб, янги жанрлар пайдо бўлиши кузатилмоқда. Тадқиқотчилардан бири шундай фикр билдиради: «Интернетда анъанавий матбуот, радио ва телевидение жанрлари ўртасидаги чегараларнинг бузилиб, жанрни ҳосил этувчи жиҳатлар бир-бирига қўшилиб, уйғунлашиб кетишига олиб келади»1.

Интернет журналистика чекланмаган макон ва гиперматн имконига эгалиги сабабли унда исталган ҳажмдаги материални жойлаштириш, сурат, овоз, тасвир билан бойитиш ва таъсирчанлигини ошириш мумкин. Танганинг икки тарафи бўлгани каби бунинг ҳам ижобий, ҳам салбий томони бор. Чекланмаган макон исталган ҳажмда материал жойлаштириш имконини берсада, ўша макондан унумли фойдаланиш, жанр хусусиятларини сақлаб қолиш масъулиятини юклайди.

Бугунги кунда инсонларнинг ахборотга олишга бўлган талаби ошиб бормоқда. Шу сабаб он-лайн журналистлар ва интернет аудиторияси ўртасида янгиликлар, яъни информацион жанрларнинг ортиб бораётганини кўриш мумкин. www.kun.uz, www.kun.uz, www.UzDaily.uz, www.gazeta.uz каби электрон нашрлар айнан ахборот жанридаги материалларни беради ва бу сайтлар топ-рейтингнинг олди қаторларида туришади. Масалан, www.kun.uz сайтига бир кунда ўртача 20 тадан 30 тагача хабар қўйилади. Сайтлар топ-рейтингининг 2-ўрнида турган ушбу сайтга бир кунда 16574 нафар фойдаланувчи ташриф буюради1.

Ахборот сайтларини кузатиб, уларнинг тили ҳам ўзига хослигига, унда аниқлик, лўндалик, тушунарлилик етакчилик қилишига амин бўлдик.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, оперативлик биринчи поғонага чиққан глобал интерактив журналистикада тезкорликни унча талаб қилмайдиган айрим жанрлар (очерк, эссе) камроқ қўлланилмоқда. Аммо таҳлилий жанрлар ўз қимматини йўқотгани йўқ. Масалан, Россия ва дунёда бўлаётган воқеа-ҳодисалар тўғрисидаги чет эл матбуотида берилган мақолаларни шарҳлашга бағишланган сайтдаги2 шарҳларни ўқиш учун бир кунда 15570 киши (12.04.2013 ҳолати) киради.

Қолаверса, сайтлардаги мақолаларга ўқувчи ўз фикрини ёзиб қолдириш (комментарийлар) имкони шарҳ жанри элементлари оммалашиб бориши, шарҳлаш журналистикаси янги қиёфада намоён бўлишига олиб келмоқда.

Сўнгги вақтлар мамлакатимизда он-лайн анжуман, мулоқотлар ўтказиш кенг тус олмоқда. «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси ҳар йили ўтказадиган ҳисобот он-лайн мулоқоти, www.uzedu.uz сайтида Халқ таълими вазирлиги олиб борадиган он-лайн мулоқотлар, шунингдек, «Камолот» ЁИҲ томонидан «Мустаҳкам оила йили»га бағишлаб ўтказилаётган он-лайн суҳбатларни бунга мисол қилиш мумкин. Мазкур мулоқотлар жанри кўпроқ блиц-интервьюга яқин туради. Яъни бир қанча қатнашчилар иштирокида у ёки бу мавзу юзасидан фикр-мулоҳаза алмашинади, савол-жавоб ўтказилади.

Интернет журналистикада ривожланиб бораётган жанрлардан яна бири мониторинг – муҳим воқеа-ҳодисаларни мунтазам кузатиб, кетма-кет тадрижий ривожланишини бериш, унга доир хабарларни тезкор янгилаб туриш – кучайиб бормоқда. Масалан, www.kun.uz сайтида Франциянинг Тулуза шаҳрида террорчи Мера Муҳаммадни тутиш ва унинг ўлдирилиши билан боғлиқ хабарлар 2 кун давомида (20.03-22.03.2012) кетма-кет бериб борилди.

Интернет журналистика жанрлари орасида кичик мақола ҳам алоҳида ўрин тутади. «Интернет тармоғида кичик мақоланинг деярли барча турлари(мақола, анонс, аннотация, кичик рецензия, тақриз) кенг тарқалган»1.

Мамлакатимиздаги босма нашрларнинг электрон версиялари аксариятида интернет аудиторияси инобатга олинмай, техник имкониятлардан тўла фойдаланмай босма нашрдаги материаллар қандай бўлса, шундайлигича жойлаштирилиши уларда интернет журналистиканинг ўзига хос жанрлари юзага келишига тўсқинлик қилмоқда.

Умуман олганда интернет журналистика жанрлари ҳали тўлалигича ўрганилгани, илмий асослангани йўқ. Глобал тармоқда юзага келаётган янги жанрларни ўрганиш ва тадқиқ қилиш олдимиздаги вазифалардан биридир.

Интернет журналистика соҳасида биз санаб ўтган ва шу каби бошқа муаммолар, хусусан, яхши мутахассислар, юқори билим ва малакага эга интернет журналистлари етишмаётгани сабаб юзага келмоқда. «Журналист кадрлар илк газеталар нашр этилгандан 2 аср ўтгачгина тайёрлана бошланди. Бу заруратни матбуотнинг кўпайиб бориши ва таъсири куяайиб бориши, фақат янгиликлар эмас, таҳлилий материаллар, профессионал шарҳларга бўлган талабнинг ортиши ҳам белгилаб берди»2. Он-лайн журналистика ривожланиб борар экан, интернет журналистларига бўлган эҳтиёж ҳам ортиб бораверади ва айни дамда уларга катта талаб қўяди. Интернет журналистининг ОАВнинг бошқа турларида хизмат қилаётган журналистлардан фарқи шундаки, у бир вақтда телевидение, радио ва босма нашр журналисти хусусиятларини ўзида жамламоғи керак. Глобал тармоқ журналисти ахборот беради, мамлакатимиз ва дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга муносабат билдиради, ўз баҳосини беради, ҳам ўша хабарни сурат билан бойитади. Интернет журналисти аудиторияга яқин бўлиши, уни нима қизиқтиришини, у учун қайси мавзулар долзарб эканини билиши, баъзи муҳим мавзуларни олдиндан сезиши лозим.

Интернет фойдаланувчиси эътиборини тортиш, унинг бошқа сайтларга ўтиб кетмаслигини таъминлаш учун он-лайн журналистидан юксак маҳорат сўралади. Ёзган ҳар қандай хабар ёки мақоласининг сарлавҳаси, дастлабки 100 та сўзи, ёнида берган фотосурати (бунда журналистдан фотоаппарат билан ишлай олиш кўникмасига ҳам эга бўлиши талаб қилинади) ўқувчида қизиқиш уйғота олишига эришиш, шу орқали сайт рейтинги, унга ташриф буюрувчилар сонини ошириш мумкин.

Тадқиқотчилар интернет журналисти эга бўлиши керак бўлган сифатлар устида бош қотириб, турли хулосаларга келмоқда. Масалан, филология фанлари номзоди Наргис Қосимова интернет журналистининг 12 қоидаси сифатида қуйидагиларни келтиради:


  • «Аниқ нарса ҳақида гапириш;

  • Тайёрланиш ва эшитиш;

  • Саволларни маълум шаклга солиш;

  • Тинглай олиш;

  • Интревьюнинг турларидан самарали фойдалана олиш;

  • Воқеалар ривожини кузатиб бориш ва баён этиш;

  • Янгиликларни воқеа ривожи асосида янгилаб бориш;

  • Тил маданиятига эътибор бериш;

  • Янги талқинларни яратиш;

  • Қисқалик ва лўндалик;

  • Оқибатларга нисбатан бетарафлик;

  • Вақт билан собитқадам бўлиш»1.

Рус тадқиқотчиларидан Александр Амзин ўзининг «Янгиликлар интернет журналистикаси» китобида он-лайн журналистининг 140 қоидасини санайди ва қуйидаги тавсияларни беради:

  • «Аввал энг муҳимини, кейин қолганларини ёзинг;

  • Янгиликлар матнида сизнинг шахсий муносабатингиз бўлмаслиги керак. Ҳиссиётларга йўл қўйманг;

  • Сиз матн эмас, гиперматн ёзяпсиз. Шу сабаб ўқувчига тушунарлироқ бўлиши учун керакли жойларда ссылкалар қўйишни унутманг;

  • Мумкин бўлган барча ижтимоий тармоқ ва блог сайтларига аъзо бўлинг;

  • Блогларни ўқиб боринг – бу воқеа-ҳодисаларга инсонларнинг ҳақиқий муносабатини билиш имконидир;

  • HTML тилини ўрганинг –келажакда қандай соҳани эгаллашингиздан қатъий назар бунинг фойдаси бор;

  • Доим биринчи манбани топишга ҳаракат қилинг. Қайта сўзлаб берувчиларга ишонманг»2.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон Давлат жаон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетида Интернет журналистика кафедралари бор ва бу олий ўқув юртларидан интернет журналистлари ҳам етишиб чиқадилар. Муҳими, уларнинг малакасини ошириш масаласига ҳам эътибор қаратиш керак. Бу борада Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази3 турли семинар ва тренинглар ўтказиш орқали яхши натижаларга эришмоқда.

Шунингдек, интернет журналистларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида улар орасида турли танловларнинг ўтказилиши ҳам қувонарли ҳол. Журналистика соҳасидаги миллий мукофотлардан бири «Олтин қалам» номинациялари орасида «Интернетда эълон қилинган энг яхши журналистик материал учун» борлиги интернет журналистлари ўртасида ижодий рақобатни юзага келтириб, уларнинг ўз устида ишлашига тўртки бўлса ажаб эмас.

Юқорида баён этганларимиз ва ўрганганларимиз бизни шундай хулоса қилишга ундайди:

Мамлакатмизда интернет журналистикаси ривожланишига катта эътибор қаратилиб, қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шунга қарамай босма нашр электрон версияларининг аксарияти глобал тармоқ имкониятларидан тўла фойдаланмайди.

Сайтлар тез-тез янгиланиб турилмайди, улардаги рукнларнинг айримлари амалда фаолият юритмайди, мақолалар интернет аудиторияси ҳисобга олинмасдан, қандай бўлса шундайлигича, ҳеч бир ҳаволаларсиз, фақат газета чиққан кундагина жойлаштирилади.

Айрим сайтларда суратлар, рекламалар ва бошқа қўшимча воситалар умуман берилмайди.

Мамлакатимиздаги босма нашр сайтларида мавжуд муаммоларнинг ечими сифатида қуйидагиларни таклиф этиш мумкин:

Аввало, муҳаррирнинг бу масалага юзаки қарамаслиги, газета интернет оламида ҳам ўз ўрнига эга бўлиши аҳамиятини тушуниш.

Сайт устида фақат биргина ходим эмас, бир неча киши (бош муҳаррир, бадиий муҳаррир, мусаҳҳиҳ, дизайнер ва бошқ.) иш олиб бориши.

Техник имкониятлардан фойдаланиш, реклама берувчиларни жалб этган ҳолда сайтнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш, интернет аудиториясини жалб этиш масалаларини ишлаб чиқиш, бу борада чет эл тажрибасини ўрганиш.

Миллий қадриятлар, тарихий мерос бугунги фан, санъат ва адабиётимизнинг энг яхши намуналарини глобал ахборот тизимида намоён этиш, унда миллий ғоя, миллий манфаатларимизга мос бўлган маълумотлар базасини яратишга доир дастурлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш зарур.

2. Босма нашрларнинг электрон шакллари яратилишининг зарурати ва муаммолари

Интернет журналистиканинг пайдо бўлиши ва тез суръатлар билан ривожланиши унинг ижодий ходимлари, журналистлар – «қалам аҳли»га янги имкониятлар, қулайликлар тақдим этди. Аммо интернет журналистининг қуроли фақат сўз эмас. Энди у ўз ижод маҳсулини чегараланмаган маконда фотосурат, график тасвирлар, аудио ва видеолавҳалар билан бойитиши, ўқувчиси билан мулоқотга киришиши, унинг фикр-мулоҳазаларини билиши, ёзган материалини ўзи истаган вақтда тезкор янгилаб туриши, фойдаланувчининг ахборотга бўлган талабини қондириши мумкин. Интернет журналистика ОАВнинг бошқа бирор тури қамраб ололмаган имкониятларга эга бўлди. Улардан биринчиси мультимедиа имкониятларидир.

Мультимедиа

(инглизча «multi» – «кўп» ва «media» – «тарқатувчи», «муҳит» сўзларидан олинган1) – замонавий дастур ва техника воситалари ёрдамида матн, овоз, графика, фото ва видеоларни жамловчи аудиовизуал технология2. Яъни, уни матн, расм, овоз, видео тасвирларнинг камида иккитаси бирлашган ҳолда ахборот узатиш, дея таърифлаш мумкин. Мультимедиа маълумотларнинг аниқ ва тушунарли бўлиши, таъсирчанлигининг ошишига хизмат қилади. Мультимедиа бир неча кўринишларга, таркибий қисмларга эга. Булар:

Гиперматн

─ материал ичидаги муҳим, қўшимча маълумот талаб этадиган сўз ва жумлани бошқа саҳифага боғловчи ҳаволалар киритилган мантдир. Боғланган саҳифага сичқонча тугмасини ўша сўз устида босиш орқали ўтилади. Гиперматнда берилган маълумот оддий матндагидан кўра тушунарлироқ ва таъсирчанроқ. Сабаби унда ҳаволалар орқали расм, жадвал ва бошқа қўшимча маълумотлар берилган бўлади. Мисол тариқасида электрон нашрлардан бирида берилган қуйидаги матнни олиш мумкин. Унда хабарга бевосита тегишли бўлган иккита ҳавола киритилган: «... Миллий кутубхона сайтида берилган маълумотга кўра, аъзо бўлиш вақтида талабалар учун 50 фоизли имтиёз бор. Иш тартибининг тўлиқ кўриниши билан Ўзбекистон Миллий кутубхонаси сайтида танишиш мумкин«1.

Суратлар

2

.

Бугунги электрон нашрларда энг кўп қўлланилувчи мультимедиа воситалардан бири. Улар материалда баён этилаётган воқе-ҳодиса ҳақида тўлароқ тасаввурга эга бўлиш, интервью берувчи шахс кимлигини билиш, ўқувчи эътиборини жалб этиш мақсадида қўйилади. Ундан фоторепортаж, фотофакт жанрларида кўпроқ фойдаланилади. Ҳозирда кўпгина электрон нашрлар ўзининг фотогалереясига эга.

Аудио.

Турли форматларда берилувчи аудио маълумотлар, кўпроқ интервью жанридаги материалларда фойдаланилади. Тезлиги юқори бўлмаган интернет провайдерларида аудио маълумотларни эшитиш бироз қийинчилик туғдиради. Унинг устунлиги шундаки, расм каби у ҳам таъсирчан далил бўлиши мумкин.

Видео.

Борган сари электрон нашрларда кенгроқ фойдаланилаётган мультимедиа воситаларидан бири. У ҳам хабар таъсирчанлиги ва ишонарлилигини оширишда қўл келади. Айниқса, бугунги кунда видеолавҳаларни ҳаваскор видеоаппарат ёки уяли телефонда олиш имконияти видеоматериалларнинг ортиши ва уларга бўлган қизиқиш кучайишига сабаб бўлмоқда. Аммо видеолавҳа киритилган саҳифани очиш ва юклаш қийинчилик туғдиради.

Анимация.

Бу бир неча расмларнинг прогрессив тарзда ишлатилиши ва ҳаракатни келтириб чиқаришидир. Кўпгина сайтларда ундан маълумотлар лентасини алмашиб турувчи суратлар орқали беришда кенг қўлланилади. «Айни пайтда интернетдаги 88 фоиз веб-саҳифаларда анимациялардан фойдаланилади»1.

Ўзбекистондаги мультимедиа имкониятларидан самарали фойдалаётган соф электрон нашрлардан бири www.kun.uz дир. Сайт дизайни, тежамкорлиги, тезкор янгиланиб туриладиган рукнлари, хилма хил саҳифалари, нафақат фотосурат ва фоторепортажлар билан ҳам аҳамиятлидир. Шунингдек, сайтда алмашиниб турувчи анимацион реклама қаторлар мавжуд.

Масаланинг яна бир томони борки, саҳифада бир нечта мультимедиа воситаларини қўллаш саҳифани очиш ва унда ишлаш тезлигини камайтиради. Сайтга қўйилаётган ҳар бир материал қайта ишланиб, фойдаланишга қулай бўлагн форматда берилиши, сурат ва тасвирлар жуда «оғир» бўлмаслиги (тармоқда битта фотосурат юкланиши учун 15 секунддан кўп вақт кетмаслиги) керак»2 Шуни инобатга олган ҳолда электрон нашрлар фойдаланучига осон бўлиши учун улардан тежамли фойдаланишга ҳаракат қилиши лозим.

Санаб ўтилган мультимедиа имкониятлари глобал тармоқнинг яна бир фарқланувчи жиҳати ─ интерактивлик билан туташиб кетади.

«Интерактивлик»

сўзининг луғавий маъносида (инглиз тилида «inter»-ўзаро, «action»-ҳаракат, фаолият) ҳаракатланиш, ўзаро таъсир қилиш, тор маънода ахборот алмашиш, кенг маънода эса ижтимоий таъсир кўрсатиш, мулоқот жараёнида ахборот алмашинувининг икки тарафлама фаоллашуви назарда тутилади»3. Интернетнинг интерактив воситаларига бир қанча мисоллар келтириш мумкин. Асосийлари қуйидагилар:

  • «Форум;

  • Меҳмонлар китоби;

  • Сўровлар;

  • Муаллифнинг э-почтаси»1.

Сўров

─ сайт аъзолари ва фойдаланувчилар ўртасида у ёки бу мавзуда ўтказилувчи савол-жавобдир. Босма нашрлардан бирининг электрон сайтида берилган сўровномани мисол тариқасида келтирамиз: «Darakchi.uz сайтида қандай рукндаги мақолалар кўпроқ берилишини истайсиз?

  • Маҳаллий ва хорижий хабарлар

  • Долзарб мавзулар

  • Шоу-бизнес»2

Бу каби сўровлар сайт ўқувчиларининг истак-хоҳишидан хабардор бўлиш, уларга кўпроқ қайси рукн ва мақолалар ёқаётганини аниқлаш, сайтга қандай ўзгартиришлар киритиш кераклигини белгилашда қўл келади. Шунингдек, босма нашр сайтида ўтказиладиган сўровлар тайёрланаётган мақолагадаги у ёки бу фикрга аҳолининг муносабатини аниқлаш, статистик маълумотлар йиғишда ёрдам беради. Хусусан, «Аргументы и факты» газетасининг веб-сайтида3 турли мавзудаги интернет-сўровлар ўтказилади ва газетанинг деярли ҳар бир сонида ўртача 5 тадан интернет-сўров(опрос) киритилган мақолалар чоп этиб борилади.
?


iii-shissya-varlig--.html

iii-sonu-anlama--deifre.html

iii-specialnie-znaniya-i.html

iii-stadiya.html

iii-stepen.html